Бишкекда ЕОИИ саммити ўз ишини бошлади

Қирғизистонга ЕОИИ давлатларининг барча етакчилари етиб келди. Саммит доирасида тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлар ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Бишкек яқинидаги "Ала-Арча" давлат қароргоҳида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши ўз ишини бошлади.
Саммитда Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев, Арманистон президенти Никол Пашинян, Беларусь президенти Александр Лукашенко иштирок этмоқда.
Саммит доирасида тор ва кенгайтирилган доирадаги учрашувлар ўтказилади. Кенайтирилган таркибдаги йиғилишда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этади.