ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Бугун Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида (ЎзРТХБ) ўтказилган биржа савдолари якунларига кўра АИ-80 маркали бензин нархи арзонлашди. Бу ҳақда ЎзРТХБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугунги савдоларда АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 8 млн 140,4 минг сўмдан 6 млн 982,5 минг сўмгача, яъни 14 фоизга пасайди.
Кунлик савдолар давомида биржа орқали 4 000 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини сотилган.
“Литрга ўтказилган АИ-80 маркали бензиннинг биржада шаклланган нархи маҳсулотнинг бир литри учун ўртача 5 262,0 сўмни ташкил қилган”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299та автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчасига бензин етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.