АҚШдан мағлуб бўлган Европа Россия билан урушга ҳозирланмоқда

Европа Иттифоқи ўз армиясини 2025 йилга қадар қайта ташкил қилмоқчи. Ҳар ҳолда Боррель ва Шольц нутқида ана шундай ғоялар эшитилмоқда. У ҳолда ҳозир Европани қўриқлаётган АҚШ ва НАТО армияси нима қилади?
Sputnik
Европа дипломатияси раҳбарининг жанговар руҳдаги милитаристик баёнотлари энди ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди. Бу маънода Жозеп Боррелнинг кечаги Европа мудофаа агентлиги йиғилишидаги нутқи унинг аввалги риторикасининг табиий давоми бўлди.
Бироқ, унинг баёнотларида эътиборга молик жиҳатлар ҳам бор.
Анъанага кўра, Боррелнинг Украина ҳақидаги изоҳлари ОАВда жиддий эътиборга сазовор бўлди, гарчи у аллақачон Брюссель томонидан ҳар доим такрорланадиган позициясини яна бир маротаба айтган бўлсада: ҳа, тўғри, агар Киевга ҳарбий ёрдам бериш тўхтатилса, можаро тез тугайди, аммо бу ҳолатда жанг Россиянинг ғалабаси билан тугайди. Бундай бўлишига эса йўл қўйиб бўлмайди, шунинг учун “Украинани қўллаб-қувватлаш” керак.
Дипломатнинг Европанинг ҳозирги ҳарбий ҳолати ҳақидаги баёнотлари ҳам анча қизиқ. Боррелнинг сўзларига кўра, “ҳозир битта Европа армияси йўқ- 27 та турлича армия бор”. Совуқ уруш тугагандан сўнг, Европа ҳарбий харажатларни қисқартирди, энди эса у бу хатосини тўғрилаши ва ҳарбий инвестицияларнинг камчилигини тўлдириши керак. Амалдор ўз фикрига кўра ЕИнинг 2025 йилда мудофаавий харажатлари қанча бўлишини ҳам айтди- 70 миллиард евро.
Қолаверса, Боррель Евроиттифоқ доирасида ҳарбий кооперацияларнинг юқори даражага чиқариш учун минтақа миллий ҳукуматларини ўз ҳарбий бюджетларининг бир қисмини назорат қилишни Брюсселга топширишга чақирди.
Ушбу баёнот ўз армиясини мустаҳкамлашга фаол сармоя қиритиб Германиянинг “Европа хавфсизлиги кафолати” бўлишга тайёрлигини айтган Олаф Шольцнинг сўнгги баёнотлари билан узвий боғлиқ.
Моҳиятан олиб қараганда, кўз олдимизда Европанинг ҳарбий стратегияга нисбатан тектоник илгарилаши содир бўляпти. Бироқ, ўзгаришларнинг миқёсини англаш учун масала тарихини эслатиб ўтиш жоиз.
Боррель Совуқ уруш тугагандан сўнг Европа мамлакатлари ўз мудофаасига сармояни жуда қисқартирганини мутлақо тўғри айтди. Аслида улар ўз хавфсизлик масалаларини НАТОга, аниқроғи АҚШга ишониб топшириб қўйишди. Америкаликлар АҚШнинг бўйнига анча қулай жойлашиб олишганди: Вашингтон нафақат уларни ҳарбий соябон билан таъминлайди, балки ўзи бунинг учун ҳақ тўлайди ҳам. Европанинг молиялаштиришда ҳиссаси жуда кам. Шу сабабли эски дунёнинг ижтимоий -иқтисодий фаровонлиги мудофаа учун кўп пул сарфлашга ҳожат қолмаганига асосланган эди.
Бу албатта Атлантика иттифоқининг икки томонлама шерикларига тўсиқ бўлди. Америкаликлар ҳар доим европаликларни, биринчи навбатда ғарбий европаликларга ҳарбий харажатларни кўпайтириш борасида босим ўтказишга ҳаракат қилишди. Яъни НАТО қоидаларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизигача кўтаришга, аммо улар ўз мажбуриятларини бажаришни кўп йиллар давомида кечиктириб, муваффақиятли қаршилик кўрсатдилар.
Ушбу зиддиятлар табиати оддий ва равшан эди: Европада ўз мамлакатлари ва фуқаролари манфаатларини ҳимоя қиладиган миллий элиталар кучли эди. Нега энди катта улуши Америка ҳарбий-саноат комплексига кетиши учун катта маблағ ажратиш керак экан, барибир Штатлар тўлаб туришибдику.
Бироқ сўнгги ўн йилликда трансатлантик шериклар орасида объектив зиддиятлар, қолаверса, АҚШнинг глобал гегемон сифатида инқирози маълум бўлди. Ва ўшанда Европада, айнан миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган элиталарда ўз армияси- мудофаа вазифаларини оладиган тўлақонли қуролли кучлар ҳақида ғоялар оммалаша борди. Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашни Европанинг энг нуфузли раҳбарлари, жумладан, Ангела Меркел канцлер бўлган даврида билдирган. Шу билан бирга, бу ҳолда Европага Америка ҳарбийлари керак эмаслиги, яъни суверенитетни мустаҳкамлаш ва давлатларга қарамликни заифлаштириш ҳақида эканлиги назарда тутилган.
Бу ерда савол туғилиши мумкин: Ўша пайтдаги Меркелнинг ғоялари ва ҳозирги Боррелнинг сўзлари билан қандай фарқ бор?
Боррель- ўз миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган эмас, балки атлантик, глобалистик, америкапараст кучлар вакили. Худди қимирлаб қўйишга ҳаракат қилган, бироқ оёқ-қўли занжирбанд Шольц каби.
Сўнгги йилда Европадаги атлантикачилар ўзларининг рақиблари бўлмиш - маҳаллий манфаатлар тарафдорларини деярли бутунлай тор-мор этишга муваффақ бўлди ва кун тартиби ҳамда назорат тизимини ўз қўлларига олишди, кўп мамлакатларни улар учун шунчаки ўз жонига қасд қилишдек туюладиган йўлга йўналтиришди. Европа армияси ва мудофаа харажатларининг кўпайтирилиши мавзуси уларнинг ижросида қуйидагиларни англатади:
1.
Шундоғам муаммоли бўлиб турган Европа иқтисодиётидан ресурсларни Америка ҳарбий саноат комплексига кўчириш
2.
Европа қуролли кучларининг Вашингтонга НАТО структуралари орқали сўзсиз итоаткорлигини сақлаб қолиш
3.
Европаликлардан Россия ( ва эҳтимол Хитойга) қарши тирик нишон сифатида фойладаниш.
Сўнггиси ноилмий фантастика бўлиб туюлиши мумкин: қандай қилиб замонавий, фаровон ва эрка европаликлар тирик нишонга айланиши мумкин? Аммо биз ҳақиқатда асли бўлиши мумкин бўлмаган ишлар содир бўлаётган вақтда яшаяпмиз. Ва бундан ташқари, ушбу фикрларни қувишдан олдин яна бироз вақт кутишга тўғри келади. Қўрамиз, Европага келаётган инқироз тўлалигича ўзини кўрсатса нима бўларкан, ҳозир эса фақатгина бадавлат ва ўзига тўқ Европнинг белини маҳкам боғлаётганини кўриш мумкин.
Тарих эса чин маънода оч, қашшоқ ва қирилиб кетиш арафасида турган европаликлар учун “Дранг нах Остен” (Шарққа юриш/интилиш) ғояси анчайин жозибадор бўлиб кўринаётганини кўрсатмоқда. Воқеаларнинг қандай ривожаланаётганидан эса АҚШ Европани айнан мана шу сценарийга олиб бораётгани кўриш мумкин.