Ўзбекистон ва ЕОИИ

Абдулла Арипов ЕОИИ иқтисодий кенгашида иштирок этиш учун Бишкекка етиб келди

Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Бишкекда Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши саммитида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон пойтахти Бишкекга етиб борди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди.
Ариповни аэропортда Қирғизистон ҳукумати раҳбари Оқилбек Жапаров қарши олди.
Арипов бугун, 9 декабрь куни Бишкекда ўтаётган Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитининг кенгайтирилган мажлисида иштирок этади.
Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди. Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.