ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Тошкент автовокзалидан қўшимча автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, 8 декабрь кунига белгиланган қатновлар рўйхатига қўшимча равишда йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда йўналишларда қўшимча қатновлар ташкил этилди.
Улар қуйидагича:
19:00 | Тошкент – Денов чипта нархи 125 000 сўм
19:00 | Тошкент – Хива чипта нархи 155 000 сўм
19:30 | Тошкент – Денов чипта нархи 125 000 сўм
19:30 | Тошкент – Термиз чипта нархи 119 000 сўм
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекор қилинганди. Шу куннинг ўзида автобуслар ҳаракати қайта тикланди.