Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Сватово йўналишида УҚКнинг таянч пунктларини яксон қилишди - видео

“Солнцепёк” билан Сватово йўналишида украин жангариларининг таянч пунктлари йўқ қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россиянинг Ғарбий ҳарбий округи бўлинмаларидан бирининг жангчилари “Солнцепёк” оғир ўтсочар тизими билан Украина қўшинларининг Луганск халқ республикасидаги Сватово йўналишидаги таянч пунктларига зарба беришди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Ғарбий ҳарбий округи бўлинмалари “Солнцепёк” билан Сватово йўналишида украин жангариларининг таянч пунктларини яксон қилишди”, - дея маълум қилган бўлинма жангчиларидан бири.
Унинг сўзларига кўра, зарба украин ҳарбийлари жамланган ҳудудга берилган.
“Солнцепёк” зарбаси учувчисиз учиш қурилмалари ёрдамида тузатилган ва аниқ зарба берилган.
Россия 24 февралдан буён Украинада махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг асосий вазифасини “Киев режими томонидан саккиз йил давомида таҳқирлаш, геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Мамлакат Қуролли кучлари олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.