Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи бошқа санага кўчирилди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ташриф йил охиригача бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи қолдирилди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Ташриф 10 декабрга белгиланган эди. Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ташриф йил охиригача амалга оширилади. Янги сана ҳали эълон қилинмаган.
Давлат ташрифи доирасида президент Садир Жапаров билан икки томонлама музокаралар ўтказиш ва қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни Бишкекда Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат ҳисобланади. Шу куни икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми ўтказилади.