Конституциянинг юридик кучи
Конституция: 6 бўлим, 26 боб, 128 модда ва Муқаддима (кириш) қисмидан иборат.
Конституция биринчи бўлими, “Асосий принциплар” деб аталади. Унда давлат шакли ҳамда суверенитетини намоён этувчи хусусиятлар белгиланган;
Конституция иккинчи бўлими, “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланади ва шахснинг ҳуқуқий ҳолатига тааллуқли барча жабҳаларни ўз ичига олган;
Конституция учинчи бўлими, “Шахс ва жамият” бўлиб, унинг бобларида жамиятнинг иқтисодий муносабатлар негизи акс этган;
Конституция тўртинчи бўлими, “Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши”га бағишланган. Унда мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши, Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий ҳолати алоҳида-алоҳида бобларда белгилаб берилган.
Конституция бешинчи бўлими, энг йирик боб ҳисобланиб, “Давлат ҳокимиятини ташкил этиш” деб номланади. Бу бобда Олий Мажлис, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлаш тартиби, ваколатлари ва ўзаро муносабатлари асослари белгиланган. Боб, шунингдек, давлат бошқарув органларининг ташкил этиш тартибини ҳам ўз ичига қамраб олади.
Конституциянинг охирги олтинчи бўлими эса, “Конституцияга ўзгартириш киритиш тартиби”га ажратилган.