ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) ва Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг учрашуви 9 декабрь куни Москвада бўлиб ўтади. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда томонлар халқаро ва минтақавий хавфсизлик, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашишади, ўзаро манфаатли масалаларни муҳокама қилишади.
МДҲга Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Туркманистон аъзо. ШҲТга эса Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир.