Конституция куни муносабати билан чегара божхона постларида викториналар ўтказилди

Савол-жавобларда юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва темир йўл орқали хориждан мамлакатга кириб келаётган фуқаролар фаол қатнашди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Конституцияси куни муносабати билан чегара божхона постларида фуқаролар ўртасида викториналар ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Мамлакат Бош Қомуси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан ташқи иқтисодий фаолият ва чегара божхона постларида сайёр викториналар ташкил этилди.
Савол-жавобларда юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва темир йўл орқали хориждан мамлакатга кириб келаётган фуқаролар фаол қатнашди.
Ўз билимдонлигини намоён қилган иштирокчиларга Ўзбекистон Конституцияси ва эсдалик совғалари улашилди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун. Ўзбекистон Конституция куни миллий байрам бўлгани учун дам олиш куни деб эълон қилинган. Ушбу тантанали байрам Ўзбекистон бўйлаб барча ўқув даргоҳлари, ташкилот, муассасаларда кенг нишонланиб, фидокор ходимлар ҳамда бир гуруҳ талабалар тақдирланади.