“Air Arabia” Абу-Даби-Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни йўлга қўйди

Абу-Даби-Тошкент йўналишидаги рейслар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. 7 декабрь куни “Air Arabia” авиакомпаниясининг Абу-Дабидан учган самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди.
Абу-Даби-Тошкент-Абу Даби йўналишидаги рейслар мунтазам равишда чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
“Air Arabia” компаниялар гуруҳи ижрочи директори жаноб Адел ал Алининг сўзларига кўра, БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги рейслар ва йўналишлар сонининг кўпайиши туризм, савдо ва ишбилармонлик фаолиятини ривожлантириш учун муҳим қадам бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи охирида “Air Arabia” Шаржа ва Наманган ўртасида мунтазам қатновларни йўлга қўйган эди.