ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Тошкентда 8-14 декабрь кунлари бокс бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Мусобақа олдидан Миллий олимпия қўмитасида матбуот анжумани ташкил этилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Мусобақаларда Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов, Лазизбек Мулложонов ва бошқа боксчилар иштирок этишади.
“Бу чемпионат Осиё ўйинлари ва бокс бўйича жаҳон чемпионати олдидан тайёргарлик ва саралаш босқичи бўлади”, - деди Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби.
Мусобақалар пойтахтдаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.