Самарқанд университети Катта Олтой туркий оламини ўрганишни ривожлантиради

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Катта Олтой олтойшунослик ва туркийшунослик илмий-маърифий маркази орқали ОТМлар билан ҳамкорликни ривожлантиради. Университет ректори 2022 йилдан Осиё университетлари ассоциациясига раҳбарлик қилади.
Sputnik
Бу ҳақида университетнинг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Акмал Аҳатов сешанба куни “Россия сегодня” матбуот марказида бўлиб ўтган “Буюк Олтой туркий дунёси” лойиҳасининг 2022 йилда амалга ошириш якунларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилди.
Марказий Осиё мамлакатларининг таълим соҳасида интеграциясининг муҳимлигини таъкидлар экан, Акмал Аҳатов Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов икки йил мобайнида Осиё университетлари ассоциациясига раҳбарлик қилаётганини эслатиб ўтди. Ассоциация 2013 йилда Олтой давлат университетининг ташаббуси билан яратилган ва бугунги кунда минтақанинг энг йирик ва фаол университет ассосиацияси ҳисобланади.
“Ректор раҳбарлигида айни кунларда асосий тематик йўналишларда экспертлар гуруҳларини тузяпмиз. Асосий вазифалардан бири- ассоциациянинг таркиби ва географиясини кенгайтириш, мамлакатлар ва минтақалар эҳтиёжи учун аниқ илмий ва амалий йўналишларини фаоллаштириш”, - дейди у.
Акмал Аҳатовнинг маълум қилишича, Самарқанд давлат университети 2022 йилда Олтой давлат университети ва “Катта Олтой” туркийшунослик ва олтойшунослик илмий-маърифий маркази орқали Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон ОТМлари билан билан ҳамкорликни фаоллаштирди ва Марказий Осиё мамлакатлари маданиятларини ўрганишга қаратилган қўшма лойиҳаларда иштирок этади.
“Лойиҳа гуруҳларининг раҳбарлари билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларини аниқлаб олдик, Самарканд давлат университети олимларини “Буюк Олтойнинг туркий олами: тарих ва замонавийликда умумийлик ва хилма-хиллик” лойиҳаси йўналишларидаги ишларга жалб этиш учун режаларимизни аниқладик. Айни пайтда ҳамкорлик деталлари, жумладан, 2023 йилда қўшма экспедицияларда иштирок этиш, қўшма илмий лойиҳалар ва нашрларни тайёрлашни якунлаяпмиз”, — дейди проректор.
“Катта Олтой туркий олами” лойиҳаси Олтой давлат университетининг олтойшунослик ва туркийшунослик илмий-маърифий маркази томонидан Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг мақсади- турк цивилизациясининг тарихий ва маданий қадриятларини ўрганиш асосида Катта Олтой ва Марказий Осиё мамлакатлар университетлари ва илмий-тадқиқот марказларидан олимларни бирлаштиришдир.
Бугунги кунда лойиҳада 30 та хорижий ва Россия университетлари иштирок этишмоқда. 70 нафар доимий иштирокчилар илмий-тадқиқий, маърифий ва ахборот лойиҳа гуруҳлари таркибига киради, дейди лойиҳа раҳбари, Олтой университети президенти Сергей Землюков.
“Илмий конференциялар ва экспертлар сессияларидан биз лойиҳани амалий жиҳатдан бажаришга киришдик. Агар 2021 йилда Қирғизистон ва Олтойда тўртта экспедиция ўтказган бўлсак, 2022 йилда уларнинг сони бештага етди. Бу экспедицияларнинг натижаси Олтойнинг туркийлар давридаги ёдгорликлар харитаси, шунингдек, Россия ва Марказий Осий мамлакатлари туркий ва славян халқларининг маданий-тарихий бирлик концепциясини ишлаб чиқиш бўлди. Ушбу ишлар натижаси “Катта Олтой- туркийларнинг ота макони” виртуал музейи ва саккизта монографияга асос бўлди. Келажакда ушбу даврга оид ҳайкаллар ва петроглифлар харитасини яратиш режаси ҳам бор”, - дейди лойиҳа раҳбари.
Россия Фанлар Академияси Сибирь бўлими археология ва этнография институти илмий раҳбари, лойиҳанинг ҳалқаро экспертлар кенгаши раҳбари Анатолий Деревянко изланувчиларнинг биргаликда ишлаши яхши натижаларга эришганини алоҳида таъқидлаб ўтди ва лойиҳада иштирокчилари сони ва молиялаштиришни кенгайштиришга талаб борлигини айтди.
“Экспедициялар, музей ва архивлардаги ишлар етарли даражада олиб борилмаяпти. Ушбу лойиҳа муддатини узайтириш муҳим, чунки у нафақат илмий-маърифий, балки жипслаштирувчи аҳамиятга ҳам эга. У бизни дўстлик ва бирга ишлаган даврларимизга қайтаради”, - дейди у.
Мунозара иштирокчилари туркий халқларнинг тарихий-маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва сиёсат манфаатларида эмас, балки илм-фан манфаатларида фойдаланиш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.