Лавров: Америкача глобаллашув даври тугади

Дунёда янги молиявий ва логистик тизим шаклланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Америкача глобаллашув ниҳоясига етди. Энди Ғарбнинг инжиқликларига боғлиқ бўлмайдиган янги тизим қурилмоқда, дейди Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Примаков ўқишлари” халқаро форумидаги чиқишида.
Унинг таъкидлашича, Россия “ўзининг тўлиқ ишончсизлиги, музокарага лаёқатсизлиги ва ёлғончилигини исботлаган” Ғарб, бутун дунё улар яратган глобаллашув жараёнларида виждонан иштирок этади ва уларни суиистеъмол қилмайди, деган хаёлдан воз кечишни истамайди.

“Америкача глобаллашув тугади. Баъзи қолган жараёнлар муқаррар равишда бошдан кечирилиши керак, аммо параллел равишда янги тизим қурилмоқда – ҳам молиявий, ҳам логистик, бу бизнинг ғарблик собиқ ҳамкорларимизнинг инжиқликлари ва манманлик туйғуларига боғлиқ бўлмаслиги керак”, - дея Лавровнниг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг БРИКС, ШҲТ, ЕОИИ, МДҲ доирасида ҳақиқий ҳамкорлари бор.