Келаси йилдан Наманган вилоятига Россиядан сайёҳлар жалб этилади

Наманган вилояти туризм турлари бўйича қиймати 7,916 долларлик шартнома имзолади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Наманган вилоятига Россия ва бошқа бир қатор давлатлардан 1,5 миллионга яқин сайёҳлар жалб этилади. Бу бўйича “Ипак йўлида туризм” 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида келишувларга эришилди.
“Ипак йўлида туризм” 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Наманган вилоятининг эко туризм, зиёрат туризм, гастрономик туризм, туристик дам олиш масканлари, кўнгил очар масканлари, экстремал туризм объектларига инвестиция киритиш бўйича келишувларига эришилди.
Унга кўра, 2023 йилнинг январ ойидан бошлаб вилоятга Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Корея, Малайзия, Озарбайжон ва бошқа давлатлардан сайёҳлар жалб этилади.

Тадбир давомида Наманган вилояти туркомпаниялар, меҳмонхоналар, музейлар ва бошқа турдаги туризм турлари бўйича қиймати 7,916 долларлик жами 952та шартнома имзолади.

“Ипак йўлида туризм” 27-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бўлиб ўтган халқаро туризм ярмаркасида пойтахт тадбиркорлари томонидан умумий ҳисобда 84,2 млн долларлик 1 868та келишувга эришилди.
Ярмаркада дунёнинг 30 давлатидан 300га яқин хорижий компания ҳамда фирмалар иштирок этди. Шунингдек, Республиканинг барча ҳудудлари томонидан ҳар бир ҳудуднинг туристик салоҳияти ҳамда имкониятлари фаол тарғибот қилинди.
Бу йил ТХТЯ илк бор ҳомийлар кўмагида ўтказилмоқда. Санкт-Петербург кўргазма ҳамкорларидан бирига айланди.