Европа ўз манфаатларини ҳимоя қилолмайди – Лавров

Лавров Макроннинг АҚШга ташрифи якунларига муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Европа ҳали ўз манфаатларини ҳимоя қила олмайди, Франция президенти Эммануэль Макроннинг АҚШга ташрифи натижалари буни тасдиқлади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Примаков ўқишлари” халқаро форумидаги чиқишида.

“Европада АҚШ манфаатларига тўғри келмайдиган манфаатлар мавжудлиги яққол кўриниб турибди. Европанинг бу манфаатларни ҳимоя қила олмаслиги, менимча, бу ҳам тиббий ҳақиқатдир”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.

Лавровга кўра, ҳеч бўлмаганда Макроннинг Вашингтонга ташрифининг аниқ натижалари йўқлиги унинг фикрини тасдиқлайди.
Макрон 29 ноябрдан 2 декабргача АҚШда расмий ташриф билан бўлди. Сафар давомида у АҚШ етакчиси Жо Байден билан музокаралар ўтказди, томонлар Украинадаги вазият, иқтисодиёт, энергетика ва космик ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.