ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. БРИКСга аъзоликка бўлган барча аризалар қаноатлантирилса, у 15-17 давлатдан иборат бирлашмага айланиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Примаков ўқишлари”даги чиқишида айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Ва бу формат (RIC – Россия, Ҳиндистон ва Хитой – таҳр.) “бешлик” БРИКС ҳаёти учун йўлланма берди, ҳозирда унга катта эътибор қаратилмоқда ва бир қатор давлатлар тўлиқ аъзолик даъвоси билан навбатга турмоқда. Агар ҳамма қаноатланса, “бешлик” тахминан 15-17 давлатга айланади”, - дейди Лавров.
БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштиради. Иқтисодий блокка бир қатор бошқа давлатлар, жумладан Аргентина, Жазоир, Эрон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Индонезия, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср қўшилиш истагида.