АҚШ махсус хизматларининг Москвадаги бот-фермаси қандай ишлаган - видео

Москвада АҚШ буюртмаси билан фейк тарқатган Колумбия фуқароси қўлга олинди. Қуйидаги видеолавҳаларда ушбу бот-ферма қандай ишлагани ҳақида батафсил қуйидаги видеолавҳаларда танишинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Россия Федерал Хавфсизлик хизмати Москвада ноқонуний бот-ферма ташкил қилган Колумбия фуқароси Жиралдо Сарай Алберто Энрикени қўлга олди.
Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи ва унинг шериклари Россянинг махсус операция ҳақида сохта маълумотлар тарқатиш, ва ҳатто 2020 йилда АҚШ президенти сайловларига Россия томонидан аралашишига тақлид қилиш билан шуғулланган.
Бунинг учун жиноятчилар Россияда рўйхатдан ўтказилган мобил телефонларни орқали АҚШ махсус хизматлари учун алоқа каналлари очиб берган. Ҳужумчилар смартфонлардан бот-фермалар қуриб, уларни Москвадаги савдо марказларидан бирига жойлаштирган. Кейин ушбу нуқталардан Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари, жумладан, тинч аҳолининг ўлдирилиши ҳақида сохта маълумотларнинг оммавий жўнатилиши амалга оширган.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси терговчилари, шунингдек, колумбиялик ва унинг шерикларига смартфонларни масофадан бошқариш ва белгиланган вақтда россиялик абонентлар номидан хабарлар юборишни бошлаш имконини берувчи дастурий таъминотни ҳам топдилар.
Жиралдо Сарай иш бўйича бошқа айбланувчилар билан ёзишмалар олиб борди - ва терговчилар буни ўрганишди. Тергов Қўмитаси маълум қилганидек, Жиралдо Сарайнингкураторлари ўз фаолиятини АҚШнинг Халқаро тараққиёт бўйича давлат агентлиги – USAID билан боғланган Американинг Digital Humanity компанияси манфаатларидан келиб чиқиб амалга оширган.
Маълум бўлишича, худди шу гуруҳ икки йил олдин "АҚШда 2020 йилги президентлик сайловини бузиш ва Россиянинг ушбу сайлов кампанияси жараёнига аралашувини тақлид қилиш учун" рус операторларининг смартфонлари ва СИМ-карталари билан худди шу схемадан фойдаланган (РФ ТҚ иқтибослари).
Яширин каналлар орқали, гўёки рус разведкаси ходимлари номидан сохта электрон хатлар юборилган, улар турли топшириқларни беришган - масалан, номзодлар ҳақида матнлар тайёрлаш.
Россия Федерацияси Тергов қўмитаси (ФСБ) контрразведка хизмати материаллари асосида колумбиялик Жиралдо Сарайга қарши жиноий иш очган. У 2022 йил 10 апрелда қўлга олинган ва эртаси куни Басманний суди қарори билан ҳибсга олинган.
Жиралдо Сарай махсус ҳарбий операция давомида Россия Федерацияси Қуролли Кучларидан тўғрисида қасддан ёлғон маълумот тарқатишда айбланган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 207.3-моддаси 2-қисми “б, д” бандлари). Ушбу модда 3 миллиондан 5 миллион рублгача жарима, 5 йилгача мажбурий меҳнат ёки 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Аммо бу жуда ғайриоддий жиноий ишнинг барча маълумотлари эмас. Тергов доирасида унинг шериклари ва жиноий ишнинг бошқа тафсилотлари ҳам маълум бўлди.