Компаниялар хабарлари
Ушбу бўлимда компаниялар фаолиятига оид янгиликлари ҳамда турли муассасалар билан ҳамкорлик доирасида юритилаётган лойиҳалар ҳақидаги хабарлар чоп этилади.

Ўзбекистон Хайтек халқаро чемпионатининг ТОП-10 талигига кирди

Йилдан йилга оммавийлашиб бораётган Хайтек халқаро кўникмалар мусобақасида турли давлатдан келган мутахассисилар ўзларининг касбий кўникмаларини намойиш қилиш билан бирга, бугунги кунннинг энг талабгир компетенциялари ҳам намойиш этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек - Sputnik. Ушбу йили Екатеринбургда бўлиб ўтган Хайтек халқаро чемпионатида Ўзбекистон ТОП-10 таликка кирди.
Унда оффлайн ва онлайн форматда 16 мамлакат: Беларусь, Бразилия, Гана, Миср, Зимбабве, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Малайзия, Намибия, Нигерия, Ўзбекистон ва ЖАРдан келган конкурсантлар иштирок этди.
Бу йили Хайтек халқаро мусобақаларида Россия жиҳозлари ва технологияларидан фойдаланилди. Бу Россия Федерацияси билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган давлатлар учун мамлакатнинг технологик имкониятларини амалда намойиш этишда катта имконият бўлди.
Бундан ташқари, Хайтек халқаро чемпионатини ўтказиш доирасида илк бор Бошқарув мактабининг малака ва касблар лойиҳаларини ривожлантириш лабораториялари ишга туширилди. Бошқарув мактабининг ишга туширилиши кадрлар салоҳияти, таклиф этиладиган ташаббусларни амалга оширадиган бошқарувчи кадрларни тайёрлаш масалаларини ҳал қилишга йўналтирилган.
Хайтек чемпионати ҳам рақобатбардошлик ҳам географик жиҳатдан кенг кўламли бўлиши кутилмоқда. Унда 2024 йилда 30 мамлакатдан конкурсантлар иштирок этади. Шу билан бирга мусобақаларда асосий эътибор қўлланиладиган компетенциялар ва технологиялар доирасида ҳамкор мамлакатлар иттифоқини яратиш мақсадида Россия компаниялари талабларига қаратилади.
Чемпионат Хайтек-2022
Айнан Хайтек чемпионати майдони Янги кўникма ва касбларни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик ассосиациясининг бошланғич нуқтаси бўлди. Уни ташкил этиш тўғрисида Малака ва касб-ҳунарларни ривожлантириш агентлиги ҳамда Эрон Ислом республикасининг Кооперация, меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги, шунингдек, Беларусь Республикаси Республика касб-ҳунар таълими институтида ўртасида шартнома имзоланди.
Аввалроқ кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик шартномалари Миср, Хитой, Арманистон билан имзоланган эди. Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳам ҳамкорлик қилиш нияти борлигини билдирган.

Халқаро ассоциациянинг босқичлари ва тамойиллари

Биринчи навбатда компания вакиллари билан ҳамкорлик доирасида халқаро кооперация учун қизиқ ва керак бўлган соҳалар, йўналишлар аниқлаб олинади. Ўзаро ҳамкорлик ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга хизмат қилувчи ташқи бозорларда ишлаб чиқилган ва жорий этилган амалиётлар орқали ҳам самарадорликни ошириш йўналишида ҳам, янги халқаро лойиҳаларни амалга оширишда ҳам амалга оширилади. Масалан, янги кооператив лойиҳаларнинг яратилиши индивидуал услубларни ишлаб чиқиш, мавжуд бўлган технологик жараёнларни такомиллаштириш, бозорни кенгайтириш, шунингдек, самарадорликни яхшилаш масалаларини ҳал қилиш учун имконият яратади.
Компаниялар талабини ўрганиш натижасида тажрибалар харитаси тузилади, илғор методларни трансфер қилиш бўйича талаб асосида ҳамкорлик доирасида технологик база шакллантирилади.
Ҳар бир технологик талабга – мутахассисга ёки якуний натижага бўлса ҳам – у ёки бу тамойилларга кўра мамлакатлар альянсини тузиш режалаштирилмоқда. Альянс тузишнинг принципларидан бири - масалан, мамлакатлар ўртасида муваффақиятли амалга оширилаётган лойиҳа доирасидаги ишнинг жиҳатлари ёки сифатини яхшилаш.
Яна бир тамойил - маълум бир соҳадаги компаниянинг дунё бўйлаб муқобил маҳсулотлар, хизматлар ёки технологиялар қандай қўлланилишини ўрганиш талаби. Бунда тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликнинг янги занжирларини яратиш учун ушбу соҳадаги етакчи кооперативлар билан ўзаро ҳамкорлик ташкил этилади.
Шу билан бирга, манфаатдор соҳалар бўйича мамлакатлар иттифоқини ташкил этиш доирасида Россия компаниялари дунёнинг муайян минтақалари бозорларига чиқиши мумкин.
Ассоциация доирасида технология ёки кўникмалар бўйича соҳага оид манфаатдорлик харитаси яратилади ва ҳар бир тармоқ учун янги халқаро стандартлар белгиланади. Бу фаолиятнинг учинчи босқичи ҳисобланади.
Стандартларни аниқлашда бир томондан, мусобақа доирасида бажарилиш керак бўлган технологик вазифаларни лойиҳалаштира оладиган саноат ташкилотчилари, иккинчи томондан, аниқ кўникма ва маҳоратга эга бўлган экспертлар йиғилади. Тайёр стандарт, яъни техник вазифа тўртинчи босқичда турли майдонларда – ишлаб чиқариш устахоналари ёки корхоналарида синаб кўрилади.
Синов натижаларига кўра, илғор амалиётлар йиғилади ва масалан, Хайтек каби халқаро саноат чемпионатида кўрсатилади. Мусобақа натижаларига кўра, экспертлар ва ҳамкор-мамлакатлар корхоналари вакиллари иштирокидаги консультацияларда самарадорликни ошириш учун ишга туширишга тайёр бўлган энг яхши ва замонавий услублар аниқланади.
Халқаро ассосиациянинг асосий фаолиятининг муҳим қисми Хайтек халқаро чемпионатини ўтказиш бўлиб, у турли мамлакатлар турли соҳаларининг энг яхши ишлаб чиқариш инструментлари учун кўргазма вазифасини ўтайди.

Хайтек чемпионати энг яхши мутахассислар ва мақбул ечимларни аниқлади

Бу йили Хайтек халқаро чемпионатида 34 та компетенцияда Россия ва чет эл компанияларидан минглаб иштирокчилар беллашди.
Ғолиб бўлган мамлакатлар ТОП-9 талигига Россия, Беларусь, Хитой, Гана, Қозоғистон, Бразилия, Ҳиндистон Ўзбекистон ва ЖАР кирди. Шу билан бирга, иштирокчи мамлакатларнинг ҳар бири самарали амалиётлар ва ечимлар ишлаб чиққан. Булар миллий иқтисодиётда қўл келади.
Иштирокчилар учун топшириқлар технологик ечимларни ишлаб чиқиш, импорт ўрнини босиш доирасида маҳаллий материаллар ва жиҳозларни синовдан ўтказиш, ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва иш ўринлари каби корхоналарнинг реал талаблари асосида шакллантирилган
Иштирокчи жамоалар ва экспертлар ҳамжамияти олдида сифатни пасайтирмасдан ёки йўқотмасдан Россия ускуналари ва дастурий таъминотидан фойдаланган ҳолда ҳар бир компетенция майдонларини жиҳозлаш масаласи қўйилди.
Чемпионат натижаларига кўра, Россия компаниялари вакиллари “ ЧПУ да токарлик ва фрезер ишлари” “Чилангарлик технологиялари” ва “Электромонтаж” компетенцияларида юқори самарадорликни намойиш этди.
Бошқа мамлакатлар вакиллари ўз миллий иқтисодиёти учун қизиқ бўлган саноат йўналишларида ишлади. Масалан, ўзбекистонлик иштирокчилар “Информацион хавфсизлик” компетенцияси бўйича самарали ечимлар топган бўлса, Бразилия, Хитой ва Ҳиндистондан келган иштирокчилар “САD муҳандислик дизайни”, “Саноат робототехникаси”, “Информацион хавфсизликнинг ички хатарида корпоратив ҳимоя” компетенцияларида илғор кўникмаларни намоён этишди.
Беларуслик иштирокчилар Россия-Беларусь корхоналари билан биргаликда “Алоқа магистраль линиялари. Қурилиш ва ВОЛП ишга тушириш” компетенцияларида топшириқлар бажаришди.
ҲАМКОРЛИК ЛОЙИҲАСИ