ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Россиянинг Биринчи телеканалида намойиш этиладиган “Голос.Дети” вокал телешоусида ўзбекистонлик 13 ёшли Фирдавс Авезов иштирок этади. Ёш ижрочи билан боғланган Sputnik мухбири маълум қилишича, Фирдавс қўшиқ куйлашни 4 ёшидан бошлаган.
Фирдавс Авезов В.A.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабида ўқийди. У виолончель чалади ва йирик халқаро мусиқа майдонларда ҳам чиқиш қилган масалан, Central Asia Got Talent или "Славянский базар" телекўрсатувида иштирок этган.
"Голос. Дети лойиҳасида иштирок этиш менинг азалий орзуим эди. Болалигимдан бу танловда қатнашишни жуда хоҳлардим. Лойиҳада менга биринчи навбатда рақиблар ёқди. "Ҳаммаси зўр болалар", - дейди ёш мусиқачи.
Фирдавснинг сўзларига кўра, уни энг кўп Майкл Жексон ижоди илҳомлантиради.
"Голос. Дети" вокал шоуси уч ой давомида суратга олинди. Россия телевидениесининг Биринчи каналида 10-мавсумнинг премьераси 9 декабрга режалаштирилган.
Маълумот учун, Фирдавс Авезов 2009 йил Тошкент шаҳрида туғилган. У Франция, Туркия, Россия ва МДҲ мамлакатларида ўтказилган бир қатор республика ва халқаро мусобақалар ғолиби саналади.
2022 йил Санкт-Петербургда ўтказилган “Олтин феникс” танловида поп-вокал йўналишида биринчи ўрин ва алоҳида Гран-прига сазовор бўлган. Мазкур танлов хар йили иштирокчиларнинг ижодий ютуқлари ва тажрибаларини алмашиш ва энг иқтидорли болалалрни аниқлаш мақсадида ўтказилади.