ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Бир гуруҳ Россия фуқаролари “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони ва “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Бугун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида 6 нафар Россия фуқаросини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони
Дмитрий Вольвач - Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазири ўринбосари;
Алексей Груздев - Россия Федерацияси саноат ва савдо вазирининг ўринбосари;
Михаил Иванков - Меҳнат ва бандлик федерал хизмати раҳбари.
“Дўстлик” ордени
Зельфира Трегулова - Давлат Третяков галереясининг бош директори;
Алевтина Черникова - МИСиС Миллий тадқиқот технологик университети ректори;
Владимир Малышев - С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография университети ректори.
Маълумот учун, ўтган йили Ҳукумат қарори билан "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишони таъсис этилган эди. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, маҳаллий ва хорижий ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижодий жамоалар ҳамда бошқа юридик шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Кўкрак нишони билан тақдирлашда номзоднинг хорижий мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти инобатга олинади.
Тақдирланганларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари микдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.