ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Алишер Атаханович Усмонов Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича президент давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Бунга унинг бошқа ишга ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган, дея ёзади ЎзА.
Усмонов (1964 йилда туғилган) бу лавозимда 2018 февралидан буён ишлаб келаётган эди.
Илгари у президентнинг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири вазифасида ишлаган. Бундан ташқари, Косонсой туман судининг раиси, Мингбулоқ тумани прокурори ва бошқа лавозимларда ҳам фаолият юритган.