ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Вашингтоннинг ҳарбий-биологик фаолияти бутун инсоният учун таҳдиддир. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Парламент ассамблеяси мажлисида маълум қилди.
“Вашингтоннинг ҳарбий-биологик фаолияти бутун инсоният учун таҳдиддир. Ҳамкасблар, фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биргаликда чора-тадбир ишлаб чиқишимиз муҳим”, - деди Володин. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Россия Давлат думаси раиси россиялик мутахассислар Украина ҳудудида АҚШнинг ҳарбий-биологик фаолияти фактларини аниқлашганини эслатди.
“Шунингдек, АҚШ томонидан Кимёвий қуролларни яратиш, ишлаб чиқариш ва тўплаш тўғрисидаги конвенция бузилиши тасдиқланган. Вашингтон ва унинг малайлари мамлакатимиз томонидан ишлаб чиқилган бу жиноятларни суриштириш учун комиссия тузиш тўғрисидаги резолюцияни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилишини кутилганидек блоклашди”, - деди у ва “уларнинг яширишга молик бўлган бирор нарсалари бўлса керак” деб тахмин қилди.