Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати қайта тикланди

Ҳозирда об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати қайта тикланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Айни дамда Тошкент автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда.
Хабарда айтилишича, автобуслар қатнови ҳаракат жадвали тўғрисидаги маълумотлар кундалик бериб борилади.
Бугунги қатновлар рўйхати ва чипта нархлари:
15:00 | Тошкент – Ургенч чипта нархи 155 000 сўм
16:00 | Тошкент – Қоракўл 95 000 сўм
17:00 | Тошкент – Узун 135 000 сўм
18:00 | Тошкент – Бухоро 89 000 сўм
18:00 | Тошкент – Термиз 119 000 сўм
18:30 | Тошкент – Хива 155 000 сўм
18:30 | Тошкент – Денов 125 000 сўм
19:00 | Тошкент – Термиз 119 000 сўм
19:30 | Тошкент – Бухоро 89 000 сўм
20:30 | Тошкент – Бухоро 89 000 сўм
Маълумот учун, чипталарни "Тошкент" автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун куннинг биринчи ярмида автобуслар ҳаракати йўлларда юзага келган музламалар сабабли йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бекор қилинганди.