Самарқанд аэропорти вақтинча ёпилди

"Москва-Самарқанд", "Истанбул-Самарқанд" йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Самарқанд аэропорти ноқулай об-ҳаво туфайли самолётлар парвози учун вақтинча ёпилди.
Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропорти аэродромини қоплаб олган қалин қор авиапарвозлар учиши ва қўниши учун аэродром йўлаги ҳолати вақтинча ёпилишига олиб келди.
Шунинг учун "Москва-Самарқанд", "Истанбул-Самарқанд" йўналишидаги самолётлар Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.