Нефть эмбаргоси ​​ва нарх чегараси: Россия ва Европа учун нимани англатади

Экспертлар: Жаҳон энергетика бозорида эркин нефть ҳажмлари деярли қолмаган вақтда, Россияга нефтига турли чекловлар киритиш – катта эҳтимоллик билан хом-ашё нархини осмонга чиқаради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Европа Иттифоқи 5 декабрдан Россия нефтини, 5 февралдан эса нефть маҳсулотларини денгиз орқали ташишни тақиқлади. Шу билан бирга, Европа Россияда ишлаб чиқарилган нефтни сотиб олиш учун нархнинг юқори чегарасини белгилади - баррелига 60 доллар. Таҳлилчилар бу қарорни узоқни кўра билмаслик деб атади. Келажакда Европа ресурслар учун ўта қиммат нарх тўлашига, Москва эса, аксинча, ўз даромадларини ошириши мумкин.

Россия бунга тайёр эди

Европа Иттифоқи Россияга қарши саккизта санкциялар пакетини қабул қилди, улардан бири нефть эмбаргосини босқичма-босқич жорий этишни назарда тутади. Денгиз орқали ёқилғи ташиш тақиқи 5 декабрдан кучга кирди. Лекин аксарият ЕИ давлатлари танкерлардан олдиндан воз кечган эди. Argus нархлар агентлиги маълумотларига кўра, октябрь ойига келиб, танкерда нефт етказиб бериш ҳажми икки баравар камайиб, кунига 770 минг баррелгача етди. Январь ойида у 1,6 млн эди.
Москва нефт борасида аллақачон Хитой, Ҳиндистон ва Туркия билан келишиб олган.
Январдан октябргача Хитой ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга кўп - 71,97 миллион тонна сотиб олди. Роснефт раҳбари Игор Сечиннинг ҳисоб-китобларига кўра, бу Россияга 49,19 миллиард доллар келтирди. Пекин денгиз орқали юк ташиш бўйича энг йирик харидорга айланди.
Хитой учун Москва Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи энг йирик нефт етказиб берувчи бўлди, Ҳиндистонда эса - биринчи. Vortexa таҳлилий агентлигига кўра, октябрь ойида Ню-Деҳли Россиядан денгиз орқали илк бор Европадан кўпроқ нефть олди – 34 фоиз ортиқ.

Суғурта нима бўлади?

Ғарб компаниялари томонидан танкерларни суғурталашни тақиқлаш – вазиятни мураккаблаштирди. Россиялик юк жўнатувчилар ва кема эгалари аллақачон, суғурта бозориҳукмронлари, Европа компанияларидар рад жавобини олишди.
Аммо, Туркия Россия суғуртасини тан олди. Акс ҳолда, Қора денгизда кемалар ҳаракати чекланган бўларди. Сабаб - дунёдаги танкерларнинг 90% P&I Clubs компанияси суғурталадайди. Бош қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган ушбу халқаро суғуртачилар гуруҳи, албатта, Ғарб санкцияларига амал қилади.
Хитой ҳозирча Туркиядан ўрнак олгани йўқ, деди сешанба куни транспорт вазири ўринбосари Юрий Пошивай.
Мутахассисларнинг фикрича, Пекин суғурта борасида кутиб туриш позициясини эгаллаган. Улар ўзлари учун мумкин бўлган оқибатларни баҳолашмоқда, шунингдек иккиламчи санкциялар оқибатларни ҳам баҳолашмоқда ва имтиёз олиш йўлларини изламоқда.
"Хитой ҳукумати коронавирусга чеклов сиёсатини юмшатганидан сўнг нефть истеъмоли ошади ва улар албатта Россия нефтини чегирма билан сотиб олишдан бош тортишлари даргумон. Москва учун эҳтимол етказиб бериш бироз мураккаблашади, ҳажмлар вақтинча қисқаради, лекин кўп эмас. Россия, эҳтимол суғурта имкониятларини кичикроқ ва кам ривожланган бозорларда излашига тўғри келади. Бу эса экспортни қисман чеклайди”, — деди Евгений Шатов, Capital Lab ҳамкори.
“Афтидан, улар Осиё мамлакатларидан жумладан, Хитойнинг ўзидан суғурта компанияларини жалб қиладилар”, - деди TeleTrade ахборот-таҳлил марказининг бош иқтисодчиси Марк Гойхман.

Учта стсенарий

Таҳлилчилар нефт экспорти ривожланишининг учун учта эҳтимолий сценарийларини айтишмоқда. Эҳтимол денгиз орқали нефть экспорти нолгача қисқаради, аммо “Дружба” қувури орқали етказиб бериш ошади.
“2021 йилда "Дружба" қувури орқали чет давлатларга 37,5 миллион тонна нефт экспорт қилин. Қувурнинг ўтказиш қуввати 66,5 миллион. Яъни ҳажм оширишга ҳали имкон бор. Демак шунчаки етказиб бериш услуби ўзгаради. Европана на нефть на ундан олинадиган маҳсулотларнинг нархи ошади”, - дейди мустақил саноат эксперти Леонид Хазанов.
Иккинчи сценарий: "Дружба" қувури орқали етказиб берилаётган нефть ҳажми ўзгармайди.
Учинчи вариант: Россия қарши санкция сифатида нефт экспортини тўхтатади. Бунда Европа Иттифоқида энергия инқирози янгидан бошланади, котировкалар 100 долларга учиб кетади.
Нима бўлганда ҳам, Россия ўз нефтини Осиё мамлакатларига йўналтириши мумкин. Улар, эса ўз навбатида, ортиқча нефтдан бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариб уни ЕИга етказиб беришади. Албатта, анча қиммат нархларда.

Ҳал қилувчи вақтлар бошланди

Денгиз орқали нефт ташишни чеклаш билан бир вақтда. ЕИ, австралия ва G7 давлатлари Россия нефтининг ҳар баррели учун нарх чегараси - 60 доллар деб белгилашмоқда. Бу нарх кейинчалик яна ўзгартирилиши мумкин, чеклов эмбарго билан бир вақтда кучга киради.
Бош вазир ўринбосари Александр Новакнинг сўзларига кўра, Россияда “нефть нархи чегарасини” жорий этишни тақиқлаш механизмларини ишлаб чиқмоқда. “Бу бозор қонунларига қўпол аралашувчи, самарасиз воситадир. Устига-устак ЖСТнинг барча тамойилларига зид”, — деди бош вазир ўринбосари. Унинг таъкидлашича, Россия нефть ва нефть маҳсулотларини фақат бозор шартларида ишлашга тайёр бўлган давлатларга сотади. Бунинг учун ҳатто ишлаб чиқаришни қисқартиришга тўғри келса ҳам.
Экспертлар ҳам бу чорани мутлақо фойдасиз деб аташди: энергия инқирози фонида Россия нефтини арзон гаровга сотиб олиш мумкин бўлмайди.
“ОПEК+нинг жаҳон нефть бозоридаги нархларни тўғридан-тўғри сиёсий манипуляция қилишдан хавотирланиши фонида, Россия энергия ресурсларини Ғарбга етказиб беришни тўхтатишга қаратилган кампания ҳал қилувчи босқичга чиқди.
Лекин бу курашда Россия кўпроқ устуворликка эга ва кураш натижасида унинг позициялари янада кучайиши мумкин. Хусусан, Россия ЕИга етказиб берилаётган ҳар қандай хом-ашёдан, жумладан нефть ва газ учун қўшимча товон талаб қилиши мумкин. Бунга учинчи давлатлардан Россия орқали транзит равишда етказиб берилаётган маҳсулотлар ҳам қўшилиши мумкин”, - дейди BitRiver молиявий таҳлилчиси Владислав Антонов.

Бу фиаско

Охирги пайтларда европаликлар газ дефицитни дунёдан турли минтақалардан томчилиб йиғиш билан тўлдиришган эди. АҚШ, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан етказиб берилаётган муқобил ҳажмлар ҳақиқатан ҳам сезиларли даражада ошди. Лекин ҳеч ким Россия етказиб бераётган ҳажмларни қоплай олмайди.
"Ҳеч бир давлат Европа бозори учун ишлаб чиқаришни кескин ошира олмади. Ва бўш танкерлар кўп эмас", - дея таъкидлайди Леонид Хазанов.
"Бу ёқилғи-энергетика маҳсулотларнинг, ўз навбатида товар ва хизматлар нархи ошишига олиб келади. Ҳатто октябрь ойида ҳам Европа Россиядан суткасига 2,4 млн. баррель нефть импорт қилди. Ва ундан катта қисми денгиз орқали ташилди. Энди улар мураккаблашади”, - дейди Марк Гойхман.
Россия учун эса эмбаргонинг таъсири Брюссел интилишларига мутлақо тескари бўлиши мумкин: юқори нефть нархи туфайли даромаднинг ошиши.
The Hill нашрига кўра, Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий этиш АҚШ ва Европа учун мағлубиятга айланади.
"Ғарб санкцияларига қарамай, Россия нефтдан жуда кўп даромад олмоқда. Нархлар чегараси жорий этиш - яқинлашиб келаётган тарихий мағлубиятнинг барча аломатларига эга. Ҳозир жаҳон энергетика бозорида эркин нефть ҳажмлари деярли қолмаган. Шунинг учун ҳам нефть нархи чегараси жорий этилганидан сўнг – хом-ашё қиймати осмонга чиқади", - дейилади нашрда.
Йил охирига келиб, Иқтисодиёт вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, Россия энергия манбаалари экспортидан рекорд даражада даромад олади - 338 миллиард доллар.
ОПEК+ нинг декабрдаги қарори ҳам Европага оптимизм қўшмаслиги аниқ: нархларнинг юқори чегараси жорий этилиши фонида альянс аъзолари ишлаб чиқаришни чеклаш режасини сақлаб қолишди. Бу эса келгуси олти ойда нефт тобора камроқ қазиб олинишини англатади. Мутахассислар жаҳон бозорида таклифнинг қисқариши, нефт нархини 100-120 доллар ва ундан юқорига кўтариши мумкинлигини башорат қилишмоқда.