Мўғулистонда кўмир туфайли оммавий норозиликлар бошланди - видео

Мўғулистондан кўмир ўғирлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг оммавий норозиликлар бошланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Монголияда оммавий норозиликлар бошланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. Ҳаммасига сабаб кўмир ўғирлангани ҳақидаги хабар бўлди.
"Мўғулистонда умумий қиймати 1,8 миллиард доллар бўлган 6,5 миллион тонна кўмир ўғирлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг оммавий норозиликлар бошланди.
Бугун норозилик намойишларининг учинчи куни ва намойишчилар тобора агрессив бўлиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода намойишчилар Ҳукумат саройига бостириб киргани акс этган", - дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, Мўғулистон ҳукумати Хитой ҳукуматидан ўғирланган кўмир бўйича терговга аралашишни сўрамоқда. Мўғулистон ўз экспортининг қарийб 86 фоизини Хитойга жўнатади. Кўмир ушбу ҳажмнинг ярмидан кўпини ташкил қилади.