Миришкор туманига прокурор тайинланди

Вилоят прокурорининг ёрдамчиси туманга прокурор бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошевнинг буйруғи билан Қашқадарё вилояти Миришкор туманида прокурор ўзгарди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бош прокурор буйруғига асосан адлия кичик маслаҳатчиси Сардор Азаматович Назаров Қашқадарё вилояти, Миришкор туман прокурори лавозимига тайинланди.
Назаров тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўйича катта ёрдамчиси лавозимида ишлаган.