ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Эроннинг “Qeshm Air” авиакомпанияси Теҳронни Ўзбекистоннинг Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари билан боғлайди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 22 декабрдан Теҳрон-Тошкент-Олмаота-Теҳрон ва Теҳрон- Самарқанд-Теҳрон йўналишларида мунтазам қатновлар йўлга қўйилади.
Парвозлар Airbus 320 самолётларида, дастлаб ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Кейин талаб ортса, рейслар кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Эрон авиакомпанияси “Qeshm Air” 1993 йилда ташкил этилган. Штаб-квартираси Теҳронда. Маҳаллий ва халқаро, шунингдек, чартер йўловчи рейсларини амалга оширади.