ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ноқулай об-ҳаво шароитида айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” хабар берди.
Хабарда об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобил йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишлари сўралган.
Ҳайдовчи ва пиёдаларга қуйидагилар тавсия этилмоқда:
Зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларда, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик;
Тезлик талабларига қатъий амал қилишлар;
Пиёдалар йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишлари;
Катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишлари.
Эслатиб ўтамиз, об-ҳавонинг кескин ўзгариши, қор ёғиши ва йўлларда музламалар ҳосил бўлгани сабабли йўл ҳаракати қатнашчилари бир қатор ноқулайликларга дуч келишмоқда. Бу бўйича ҳайдовчилар ва пиёдалар учун хавфни камайтириш мақсадида шаҳар маъмурияти музламаларни бартараф этиш бўйича тезкор ишларни амалга оширмоқда.