ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 07:07да зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила эпицентри Андижон вилояти Асака тумани.
Зилзила координаталари: 40,65 градус шимолий кенглик; 72,24 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жанубий-ғарбда.