ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Киев режими Британия махсус хизмати назорати остида ва “GardaWorld” хусусий ҳарбий компанияси ёрдамида БМТнинг Тольятти – Одесса йўналиши орқали аммиак транзитини қайта тиклаш ташаббусини барбод қилиш учун провокацияни уюштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда РИА Новости ҳарбий-дипломатик манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, Одесса порти яқинида заводда инфратузилмани вайрон қилиш учун портлаш уюштириш режалаштирилмоқда. Бунда Россия ракеталарини “айблашади”.
Таъкидланишича, бундан кўзланган мақсад Россияни ривожланаётган мамлакатларга аммиак етказиб бериш имкониятидан маҳрум қилиш.
Россия ўғитлари экспортини қайта тиклаш июль охирида Россия, Украина, Туркия ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган дон битимида кўзда тутилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия жаҳон бозорига ўғит етказиб беришни кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилган эди.