ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида турар жой биносида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу Сулаймон Шоҳ кварталидаги уйнинг биринчи қаватидаги иш жойида содир бўлган, сабаблари ҳозирча номаълум.
“Огоҳлантириш олинганидан кейин ҳудудга полиция, ўт ўчириш бригадаси, AFAD (қутқарувчилар) ва тиббиёт гуруҳлари жўнатилган. Дастлабки маълумотларга кўра, тўрт нафар жабрланувчи тез ёрдам машиналари билан шифохонага етказилган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 13 ноябрь куни Истанбул марказида, Истиқлол кўчасида теракт содир бўлди. Олти киши ҳалок бўлди, 80 дан ортиқ киши жароҳатланди. Гумонланувчи қўлга олинди, у Туркияда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси билан алоқаси борлигини тан олди.