Коронавирусга чалинаётган беморлар сони 160 нафардан ошди

Сўнгги суткада коронавирусга чалинган беморлар сони 160 нафардан ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 дек — Sputnik. Кеча, 3 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 162 нафарни ташкил этди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 1 нафари Андижон вилоятида;
• 7 нафари Бухоро вилоятида;
• 4 нафари Жиззах вилоятида;
• 1 нафари Навоий вилоятида;
• 10 нафари Наманган вилоятида;
• 10 нафари Самарқанд вилоятида;
• 2 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 7 нафари Фарғона вилоятида;
• 6 нафари Хоразм вилоятида;
• 20 нафари Тошкент вилоятида;
• 89 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.
ССВ маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирус “омикрон” штаммининг ВА.5 субварианти доминант версияга айланган. BA.5 субвариантининг яширин даври бошқа штаммлар сингари 5-6 кун эмас, 2-3 кунни ташкил этяпти.
Унинг асосий белгилари: томоқ оғриғи; тана ҳароратининг гектик (41 даражагача) кўтарилиши; бош ва мушакларда кучли оғриқ; ҳолсизлик; уйқучанлик; конъюктивит (10 фоиз ҳолатда); ринт ва тонзилит (40 фоиз ҳолатда); отит (10 фоиз ҳолатда); диарея (10 фоиз ҳолатда) юзага келиши кузатилмоқда.
Шунингдек, баъзи ҳолларда кучли ва хуружли йўтал, кўкрак қафасида оғриқ, нафас қисиши ва ҳаво етишмаслик белгилари юзага келмоқда.