ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига, Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар сони 35 830 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Сўнгги 5 йилда яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида фаолият кўрсатган тадбиркорлар сони (1 ноябрь ҳолатига):
• 2018 йил – 19 336 та;
• 2019 йил – 24 939 та;
• 2020 йил – 29 057 та;
• 2021 йил – 33 865 та;
• 2022 йил – 35 830 та.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев ноябрь ойида тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишда қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутувчи фармон имзолаганди.