Тожик-қирғиз чегарасида аҳоли ўртасида тўқнашув юз берди

Ҳозирда 20 ёшли жабрланувчи маҳаллий шифохонада.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна тартибсизлик содир бўлди. Бу ҳақда SputnikTj мухбирига Исфара шаҳридаги “Чоркуҳ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Лайсиддин Юсупов маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 10:45 да чегарадош Сомониён ва Кўктош қишлоқлари аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлган.
“Тўқнашув Кўктошнинг бир гуруҳ аҳолиси ўтиб кетаётган Сомониёнда яшовчи фуқарога тош отиши натижасида юзага келган. Натижада у бош қисмидан жароҳат олган”, дейди Юсупов.
Тожикистон қишлоғининг бошқа аҳолиси ҳам можарога қўшилган, қирғизлар уларга ов милтиғидан тўрт марта ўқ узган.
Ҳозирда 20 ёшли жабрланувчи маҳаллий шифохонада.
Воқеа жойига икки давлат чегарадош қишлоқларининг маҳаллий чегарачилари етиб келган ва музокаралар олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ва Қирғизистон чегараларни демаркация қилиш масаласи бўйича мунтазам фаол музокаралар олиб бормоқда.