ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 1-2 декабрь кунлари Самарқандда Ўзбекистон-Россия бизнес форуми бўлиб ўтди, унда Россия бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ва бошқа расмий шахслар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов Россиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестицияларининг умумий ҳажми 13 миллиард доллардан ошганини маълум қилди.
Ижтимоий-иқтисодий тадқиқотлар институти директори, иқтисод фанлари доктори Aлексей Зубец Sputnik мухбири Aлина Ниязбакиевага Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатлар фаоллашгани ҳисобга олинса, келаси йилда Россия инвестициялари сони яна ошиши мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида гапирди.
“Ҳозир россиялик инвесторларнинг потенциал қизиқиш доираси кескин ошиб бормоқда, чунки Россияни қизиқтириши мумкин бўлган қўшимча лойиҳаларнинг бутун бир тўплами мавжуд. Шу муносабат билан инвестициялар кўп карра ошиши керак, чунки Ўзбекистон Россия учун импорт ўрнини босиш ва иқтисодиётнинг янги тармоқларини яратишда асосий ҳамкорлардан бирига айланиши мумкин”, дея таъкидлади эксперт.
Россия ва Ўзбекистон иштирокидаги ягона иқтисодий макон қандай кўринишда бўлиши мумкин? Икки давлатнинг мустақил молиявий ва тўлов инфратузилмасичи? Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш учун Sputnik мухбири билан суҳбатни томоша қилинг.