Қайси ҳудудда энг кўп полиз экинлари етиштирилган

Полиз экинлари етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 % га ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. 2022 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 1,6 миллион тонна полиз экинлари етиштирилган. Сурхондарё вилояти бу борада етакчи. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
“Полиз экинлари етиштириш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 % га ошган”, дейилади хабарда.
Ҳудудлар кесимида етиштирилган полиз экинлари ҳажми:
• Қорақалпоғистон Республикаси – 125,4 минг тонна;
• Андижон вилояти – 117,5 минг тонна;
• Бухоро вилояти – 122,8 минг тонна;
• Жиззах вилояти – 195,2 минг тонна;
• Қашқадарё вилояти – 159 минг тонна;
• Навоий вилояти – 60 минг тонна;
• Наманган вилояти – 65,3 минг тонна;
• Самарқанд вилояти – 88,5 минг тонна;
• Сурхондарё вилояти – 216,6 минг тонна;
• Сирдарё вилояти – 190,8 минг тонна;
• Тошкент вилояти – 45,2 минг тонна;
• Фарғона вилояти – 60,7 минг тонна;
• Хоразм вилояти – 107,2 минг тонна.