ТОШКЕНТ, 3 дек — Sputnik. Кеча, 2 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 156 нафарни ташкил этди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
• 7 нафари Бухоро вилоятида;
• 6 нафари Жиззах вилоятида;
• 3 нафари Қашқадарё вилоятида;
• 2 нафари Навоий вилоятида;
• 10 нафари Наманган вилоятида;
• 14 нафари Самарқанд вилоятида;
• 4 нафари Сурхондарё вилоятида;
• 5 нафари Фарғона вилоятида;
• 4 нафари Хоразм вилоятида;
• 15 нафари Тошкент вилоятида;
• 82 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.