ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги темир йўл қатновлари учун чегирмалар эълон қилинди. Бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” хабар берди.
Чегирмалар 22 декабрдан 10 январгача амал қилади. Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways ҳам Янги йил таътили кунларида талабалар учун маҳаллий авиақатновларда 50% чегирма эълон қилганди.
Ушбу чегирмалар бошқа шаҳар ОТМларида таҳсил олаётган талабалар қишки таътилни оиласи билан ўтказиш имкониятини бериш мақсадида тақдим этмоқда.