Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди

Татаристон раҳбари Россия-Ўзбекистон бизнес форумида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Татаристон Республикаси президенти Рустам Минниханов 1 декабрь куни амалий ташриф билан Самарқандга келди. Бу ҳақда Татаристон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташрифдан кўзланган мақсад Россия-Ўзбекистон бизнес форумида иштирок этишдир. Форум Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин иштирокида ўтказилмоқда.
Бугун, 2 декабрь куни форум ялпи мажлиси бўлиб ўтади, унда Рустам Минниханов сўзга чиқиши режалаштирилган.