ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Россия ҳаво космик кучлари янги ракетани синовдан ўтказди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Ҳаво мудофаа тизимининг бир қисми бўлган янги антиракетанинг синов учириш Қоғоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган Сары-Шаган полигонида бўлиб ўтди.
"Жанговар бирликлар қўйилган мақсад ва вазифарларни муваффақиятли ва юқори аниқликда бажаришди. Янги ракета ўтказилган синовларда ўзининг техник хусусиятларини тўлиқ исботлади," - деб баёнот берди Россия ҲКК қўмондони генерал-майор Сергей Грабчук.
У️шбу ҳаво мудофаа тизими Россия Ҳаво-космик кучлари таркибига киритилган бўлиб у душманнинг ҳаводан ва коинотдан уюштириладиган ҳужумларини қайтаришга мўлжалланган.