ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик режиссёр Ҳамдўстлик мамлакатлари халқаро кинофестивалида Кинематография ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофот билан тақдирланди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги хабар берди.
Ҳамдўстлик мамлакатларининг “Москва премьераси” (“Московская премьера”) халқаро кинофестивалида ўзбек режиссёри Қамара Kамалова халқаро кинематография ҳамкорлигига қўшган ҳиссаси учун Фахрий мукофот билан тақдирланди.
Московская премьера
© Кинематография агентлиги
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби ва Ўзбекистондаги биринчи аёл режиссёр Қамара Камалова “Москва премьераси” фестивалида “Ким деяй сени” фильмини намойиш этди.
Фильм Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Бухорийлар” киностудияси томонидан психологик драма жанрида суратга олинган. Унда кекса ёшида ёлғиз қолган театр актрисаси ва тасодифан унинг уйига келиб қолган ўсмир қиз ҳақида ҳикоя қилинади.
Режиссёр ва сценарий муаллифи Қамара Камалова, оператор Оскар Бахтеев, рассом Бекзод Назаров, бастакор Марат Максуди, овоз режиссёри Бекзод Болтаев, продюсер Улуғбек Абдуллаев. Фильмда бош ролларни Малика Ибрагимова, Камола Расулмухамедова, Обид Абдураҳмонов, Темур Шодиевлар ижро этишган.
Фестивалда бир нечта гала-премьералар ва танловдан ташқари дастурлар бўлиб ўтмоқда. Булар, биринчи навбатда, ўзбекистонлик аёл режиссёр Қамара Камалова ва қозоғистонлик Айжан Қосимбекованинг “Ҳеч қаерга йўл” ва “Олов” филмларининг премьералари.
Московская премьера
© Фонд поддержки культурных и кинематографических инициатив
Фестиваль доирасида Халқаро кинотанқидчилар ва киножурналистлар ҳайъати (Грузия, Россия, Ўзбекистон вакиллари) ва Россия киноклублари ҳакамлар ҳайъати (Волгоград, Москва вилояти, Ростов-Дон) иш олиб борди.
Умуман олганда, фестивал ўн бир мамлакатдан (шу жумладан, Москва ва Россия вилоятларидан) 120 га яқин иштирокчи ва меҳмонларни қамраб олди.
Московская премьера
© Фонд поддержки культурных и кинематографических инициатив
Маълумот учун, ушбу фестиваль 2003 йилдан буён МДҲ давлатларининг ягона маданий ва кино маконини ривожлантириш мақсадида ўтказиб келинмоқда. Ўтган йили Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонда суратга олинган фильмлар фестивал лауреати бўлган.