ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Самарқандда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари Қўшма комиссия йиғилишида 12та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.
Улар қуйидагича:
Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 3-йиғилиши якунлари бўйича қўшма коммюнике;
Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси божхона хизматлари ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги Битим;
Россия Федерацияси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлаштиришнинг электрон тизимларини ўзаро қўллаш тўғрисидаги Битим;
Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртасидаги Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтишда божхона операцияларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартибини ташкил этиш тўғрисида (“Соддалаштирилган божхона йўлаги”) 2016 йил 30 декабрдаги Шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол;
Россия Федерацияси Молия вазирлиги, Россия Федерацияси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;
Россия Федерацияси Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида касб-ҳунар таълими соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;
Меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Россия Федерацияси) ва Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида меҳнат мигрантларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича комплекс ҳамкорлик дастури;
2022-2023 йилларга мўлжалланган Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида транспорт соҳасида ҳамкорлик бўйича амалий ҳаракатлар режаси (“йўл харитаси”);
В.Д.Шашин номидаги “Татнефть” ОАЖ ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
В.Д.Шашин номидаги “Татнефть” ОАЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖ ўртасида “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖнинг 100 фоиз улушини сотиш ва сотиб олиш тўғрисидаги шартнома;
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида ички ишлар органларининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича электрон шаклда маълумот алмашиш учун техник протокол.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Самарқандда Россия-Ўзбекистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда. Унда Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов, икки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарлари, йирик корхоналар вакиллари иштирок этмоқда.