Ўзбекистон ва Қозон биргаликда дала ва лаборатория тадқиқотларини олиб боради

Ўзбекистонга Қозон Давлат Энергетика университетининг инновациялар ривожланиши бўйича проректори Ирина Ахметова ташриф буюрди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Қозон Давлат Энергетика университети Умумий ва ноорганик кимё институти билан ҳамкорлик қилишга келишиб олди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Қозон Давлат Энергетика университетининг инновациялар ривожланиши бўйича проректори Ирина Ахметова Умумий ва ноорганик кимё институтига ташриф буюрди.
Учрашувда Умумий ва ноорганик кимё институти профессор ходимлари ҳамда “Коллоид кимё ва саноат экологияси” лабораторияси билан келгусида ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳалар, илмий стажировка ҳамда кадрлар тайёрлаш доирада изланишлар олиб боришга келишиб олинди.
Шунингдек, Қозон Давлат Энергетика университети "Муҳандислик экологияси ва меҳнат хавфсизлиги" кафедраси профессорлари билан илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишлари белгиланди.
Учрашувда қуйидаги йўналишларда илмий - тадқиқот ишларини олиб бориш вазифалари белгилаб олинди:
Дала ва лаборатория тадқиқотлари;
Экспериментал усуллар ва параметрик моделлаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда энергетика ва бошқа тармоқларда экологик муаммоларни муҳандислик ечимлари;
Агросаноат комплекси, шакар ва алкогол саноатида ҳудуднинг экологик-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда органик чиқиндилардан энергия хом ашёси сифатида фойдаланиш;
Экологик ва кимёвий таҳлиллар, минтақанинг экологик хавфсизлигини таъминлаш учун қаттиқ маиший чиқиндиларни йўқ қилиш ва қайта ишлаш.
Қозон Давлат Энергетика университети ҳамда Умумий ва ноорганик кимё институти