ТОШКЕНТ, 2 дек - Sputnik. Aгар Ғарб AҚШ бошчилигида Россиядан нефть нархига чекловлар киритса, бу уни хомашё даромадидан маҳрум қилмайди, аксинча, даромадини оширади. Бу ҳақда “Oil Price” шарҳловчиси Ирина Слав таъкидлади.
Муаллифнинг эслатишича, Москва нарх чегараси жорий этилишидан огоҳлантирган ва бу чорани қўллаб-қувватлаган мамлакатларга етказиб бериш тўхтатилишини айтган.
Европа Иттифоқида чегара даражаси ҳақида баҳслар давом этмоқда. Шарҳловчи бир баррел учун 65-70 доллар ташкил этилиши имкониятини шубҳа остига олди. G7 да бу белги Россия экспортини сақлаб қолган ҳолда танқисликка йўл қўймаслик учун оптимал ҳисобланади, аммо бу тасдиқ Москва баёнотларига зид келади.
Шу билан бирга, Польша ва Болтиқбўйи мамлакатлари қазиб олиш таннархига иложи борича яқинроқ нархни талаб қилмоқда – бир баррел учун тахминан 30 доллар.
“65 долларлик нарх чегараси Россия нефтининг ҳозирги нархлари билан таққосланади ва Москвага жиддий таъсир кўрсатмайди”, дея шарҳловчи экспертларнингфикрини келтирди.
Слав, шунингдек, Европа Иттифоқи нарх чегараси бўйича келиша олмайди, деган фикрни билдирди: Польша пасайтиришни талаб қилади, Греция ва Кипр эса денгиз транспортини ҳимоя қилишни ва нарх чегарасини пасайтирмасликни талаб қилади. Натижада, иттифоқ эмбарго қўйиши керак бўлади, бу нефть нархини оширади ва бутун дунё бўйлаб экспортнинг давом этиши ҳатто Россия даромадларини ошириши мумкин.
“Катта еттилик” мамлакатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, AҚШ, Франция ва Япония) молия вазирлари сентябрь ойида Россиядан етказиб бериладиган маҳсулотларга нархларни чеклаш ниятларини тасдиқлади. Лимит нефть учун 5 декабрдан, нефть маҳсулотлари учун эса 2023 йил 5 февралдан жорий этилиши режалаштирилган.
Президент Владимир Путин ушбу ташаббусни шарҳлаб, агар Россия ўз манфаатларига зид бўлса, чет элга ҳеч нарса етказиб бермаслигини айтган.