Каноник Украина православ черковига босим - ҳатто ҳибсга олишгача етиб борди. Бу нимага олиб келади - РИА Новости материалида.
Ҳукумат зарбаси
Украина миллий хавфсизлигининг Москва патриархатига қарашли Украина православ черкови (УПЦ) монастирларидаги тинтув ишлари иккинчи ҳафтадан буён давом этмоқда. У ерлардан “Украинага қарши адабиёт” ва “Рус оламининг пропагандаси”ни қидиришмоқда. “Ҳамкорлар” сифатида ҳибсга олинган руҳонийларни Россия билан ҳарбий асирларга алмашишга тайёр.
Йигирма учинчи ноябрь куни Олий радага Рус православ черковини тақиқлаш тўғрисида қонун лойиҳаси киритилди. Бу собиқ президент Пётр Порошенконинг “Европа бирдамлиги” партияси ташаббуси.
“Мақсад- Украина миллий хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олиш ва тартибни таъминлаш. Ахир узоқ пайтлардан РПЧ ошкора тарзда Украинага қарши ва диверсион фаолият олиб борган”, - дейди партия ҳамраиси Ирина Геращенко.
Қонун каноник, ташкилий ва бошқа масалаларда РПЧ таркибига кирувчи ёки ҳар қандай шаклда бўйсунишини тан олган диний ташкилотлар ва муассасаларга тўлиқ тақиқ қўйишни назарда тутади.
Ҳар қандай диний ташкилот Украинадан ташқарида етакчи марказга эга бўлиши, шунингдек, мамлакатда фаолияти тақиқланган хорижий тузилманинг бир қисми бўлиши мумкин эмас. Бундай алоқаларга фақат “марказий ижро ҳокимиятининг розилиги” билан эришиш мумкин бўлади.
Бундай ташкилот томонидан фойдаланиладиган давлат мулки билан боғлиқ барча келишувлар муддатидан аввал тугатилади.
Мутлақ ҳуқуқ
Экспертлар яна бир муҳим омилга эътибор қаратишмоқда: диний ташкилотлар номларини янгича тартибга солиш таклиф қилиняпти.
Авваломбор, ягона қонуний черков 2018 йил охирида ўша пайтдаги давлат раҳбари Пётр Порошенко ва Константинопол Патриархи Вартоломей томонидан каноник УПЦга қарши тузилган (ўзини мустақил деб эълон қилган) Украина черкови - ПЦУ бўлади.
Бошқа барча жамиятлар “православ” сўзидан фақатгина Украина православ черковига бўйсунгандагина фойдаланишлари мумкин бўлади.
Натижада, УПЦ ҳукуқий мақомидан айрилади, чунки расман у Москва патриархати юрисдикцияси таркибида туради, унинг асосий монастири- Киев-Печер лавраси эса давлатга тегишли.
Бундан ташқари, эҳтимол Порошенконинг узоқ ният қилган орзуси амалга ошиши мумкин: УПЦ ПЦУ томонидан берилган томосни тан олади ва “янги черков”нинг бир бўлагига айанади.
“Европа бирдамлиги” ташаббусини катта эҳтимол билан кўллаб-қувватланади. 25 ноябрь куни президент сайтида эълон қилинган петиция аллақачон 25 мингдан ортиқ имзо тўплади. Бу Зеленский уни кўриб чиқиши учун етарли.
Украина ғарбида УПЦни тақиқлашмоқда- бунга жумладан Львов вилояти ва Чернигов шаҳа кенгаши чақиришмоқда.
Қамалга олинган қалъа
Бу мустақил черков имтиёзи. Аммо архиерейлар: “Тарихдан дунёни тайёрлаш (“мироварение” маросими) XV аср ўртасидан Киев метрополиясида бошланган. Кейинчалик муқаддас ёғ Киев-Печер лаврасида тайёрланган”, дея аниқлик киритишди. 1917 йилдан сўнг буни тўхтатишган, уни Москвадан олиб келишган.
Савол туғилади: УПЦ раҳбарияти тўлиқ мустақиликни яратмаяптими? Де-факто энди бундай эмас. “Мироварение” масаласини аввал ҳам - май ойида маҳаллий соборда муҳокама қилишган эди.
“Ажралиб чиқиш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ҳали Москва патриархига УПЦ томонидан автокефалияни (алоҳида бўлишни) тақдим этиш ҳақида сўров келмаган. Назаримда, ҳозир ҳам, баҳорда ҳам каноник черков у ерга келувчи одамларни хавфсизлигини ўйлашган”, - дейди черков тарихи доктори, Православ Муқаддас-Тихановский гуманитар университети профессори Владислав Петрушко.
У майда маҳаллий собор УПЦ нинг Москва патриархатидан озод деб эълон қилинганини эслатиб ўтди. Аммо аслида руҳонийлар ва диндорлар фақат 1990 йилда берилган черков мақомларини тасдиқлашди.
“”Мироварение”- автокефалиянинг аниқ белгиси сифатида УПЦ эҳтиёткорлик билан тарихий анъаналарга содиқ қолди”, - дея қўшимча қилади профессор.
Порошенко ва унинг иттифоқдошларининг режалари ҳақида гапирадиган бўлсак, иккита черковнинг бирлашишида УПЦ бўйсунмас. ПЦУ билан мулоқот фақат “диний ажралишдан тавба қилишдан сўнг” мумкин бўлади
“Қонун ташқарисида қолади”
Эскпертлар иккита сценарийни тахмин қилишмоқда. Улардан бири амалга ошириляпти.
“УПЦ миллатчи кучларнинг катта босими остида қолган. Ва шунга қарамай, улар имкони борича канонлар доирасида фаолият юритишга ҳаракат қилишяпти”, - дейди Россия Фанлар Академияси Европа институти директори ўринбосари, сиёсий фанлар доктори Роман Лункин.
“Қоидалар бўйича ишлаш” янада қийинлашмоқда. Ҳукумат босимни кучайтирмоқда. Бунга Киев-Печер ва бошқа ибодатхоналардаги тинтувлар далил бўлиши мумкин.
“Роҳибларда Патриарх Кириллнинг табриклари ёзилган қоғозларини ёки бошқа ўқув адабиётларини топиб, улар шунчаки рус тилида бўлгани учун жиноий ишлар қўзғатишаётганини ҳам кўряпмиз”, - дейди Лункин.
Агар Олий рада УПЦни тақиқлаш тўғрисида қонунни маъқулласа бу сиёсатчиларнинг иккинчи сценарийга ўтишларининг аломати бўлади.Натижада йирик, асосийси Украинадаги ягона каноник православ черков қонундан ташқарида қолади. Оммавий қатағонлар бошланади. Кейин эса - ПЦУ билан бирлашиш.