Газ иттифоқи ҳам ички эҳтиёжини қондиради ҳам экспорт салоҳиятини оширади - Новак

Газ иттифоқи Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ҳам ички эҳтиёжларини қондиради ҳам экспорт салоҳиятини оширади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек – Sputnik. Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ иттифоқи мамлакатлар ички эҳтиёжини қондиради ва экспорт салоҳиятини оширади, деди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак Самарқандда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон-Россия бизнес-форумида.
"Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон бир-бири билан боғланган ривожланган газ транспорт инфратузилмасига эга. Бугунги кунда ҳам ушбу инфратузилма орқали газ етказиб берилмоқда. Келажакда биз унданкенгроқ фойдаланамиз. Жумладан, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжларини қондириш ҳамда экспортга етказиб бериш учун", - деди Новак Самарқандда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Россия президенти билан учрашувидан сўнг Владимир Путиннинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида газ иттифоқи тузиш таклифини маълум қилган эди.