Етказиб бериш хизматларининг нархлари қанчага ошгани айтилди

Қайд этилишича, ноябрь ойида тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари октябрь ойига нисбатан ўзгармаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Овқат етказиб бериш хизматларининг нархлари жорий йил бошидан буён ўртача 3,2 % га ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қайд этилишича, ноябрь ойида тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари октябрь ойига нисбатан ўзгармаган.
“Тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари йил бошидан буён ўртача 3,2 % га қимматлашган”, дейилади хабарда.
Тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан, яъни йиллик нисбатда ўртача 3,4 % га ошгани кузатилган.