Тошкент шаҳри ва вилоятини боғловчи янги автобус йўналиши йўлга қўйилди

Янги йўналишдаги автобус Қибрайдан Эко бозорга қадар 6:00 дан 21:30 гача ҳаракатланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Тошкент шаҳри ва вилоятини боғловчи янги 153-сонли "Қибрай АШБ-Эко бозор бекати" автобус йўналиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.
Янги автобус йўналиши жадваллар сони 5 та. Иш тартиби 6:00 дан 21:30 гача этиб белгиланди.
Автобус Қибрайдан А. Навоий, Қорамурт, У. Ғуломов кўчалари орқали ҳаракатланади.
153-сонли "Қибрай АШБ-Эко бозор бекати" автобус йўналиши
Улуғбек маркази бекатидан, шунингдек, У. Ғуломов, Райҳон, Ҳақиқат, Қорамурт, Темур Малик кўчалари орқали Темур Малик-ТХАЙ кўчалари кесишмасидан ортга қайрилади.
У Эко бозор бекатига етиб боргунга қадар Темур Малик кўчаси орқали Темур Малик-Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидан ортга қайрилади.